Февраль ойида Тошкентда энг кучли қиличбозлар йиғилади

    10-12 февраль кунлари пойтахтимиз қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичига мезбонлик қилади.

    Миллий Олимпия қўмитасининг Телеграм-каналида тарқатилган хабарга кўра, аёллар ўртасида ташкил этиладиган мазкур мусобақада дунёнинг энг кучли қиличбозлари йиғилади.

    Гимнастика спорт саройида ўтадиган мусобақа Париж-2024 циклидан аввал жаҳон рейтинги учун қимматли очколарни тақдим қилади. Айни пайтга келиб, АҚШ, Жанубий Корея, Греция, Венгрия, Озарбайжон каби 12 терма жамоа ушбу турнир учун таркибини эълон қилиб улгурди.

    Владимир Назлимов бошчилигидаги спортчиларимиз шу кунларда Янгиободдаги ўқув-машғулот базасида мазкур мусобақага ҳозирлик кўрмоқда.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates