ФҲДЁ соҳасида қоғоз шаклидаги аризалардан воз кечадиган давр келди

    Ижтимоий ҳаёт 28 декабр 2021 2107

    Давлат хизматлари кўрсатиш тизими мутахассисларининг фикр-мулоҳазалари соҳани ривожлантиришда ўта муҳим.

    Самарқанд вилояти Катта қўрғон туман ФҲДЁ бўлими мудираси Гулондон Ибрагимова соҳага оид таклифлари билан ўртоқлашди.

    — ФҲДЁ соҳасида аҳоли эътирозига сабаб бўлаётган асосий муаммо нима?

    — «Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларида иш юритиш тартиби тўғрисида»ги Йўриқноманинг 64-бандида ишончнома асосида оталик белгилашга йўл қўйилмаслиги кўрсатилган. Шундай ҳолатлар борки, ФҲДЁ бўлимида боланинг туғилишини қайд этишда ота келолмаганлиги сабабли боланинг туғилиши ёлғиз она аризаси асосида қайд этилади. Бу айниқса, хорижга вақтинча кетувчилар ўртасида кўп учрайди. Ота чет давлатдан келганидан кейин ота-она аризасига асосан оталик белгиланади. Шу тариқа бўлимдаги оталик ва ёлғиз оналар статистикаси ўсиши кузатилади. Агар ота чет давлатда бўлган тақдирда қонуний никоҳи бўлмаган фуқароларга ишончнома асосида оталик белгилашга рухсат берилса боланинг туғилиши бир йўла оталик белгилаш асосида қайд этилиши мумкин. Бу ортиқча сарсонгарчилик ва харажатларни олдини олади. Чунки ёлғиз онадан оталик белгиланганда гувоҳнома алмаштирилади, табиийки герб йиғими ҳам ундиришга тўғри келади.

    — Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этишда фуқароларга яна қандай қулайликлар яратиш керак, деб ўйлайсиз?

    — ФҲДЁ соҳасида фуқароларга хизмат кўрсатишда барча турдаги аризаларни тўлдиришнинг қоғоз шаклидан воз кечиб, электрон тарзда қабул қилишга ўтилса ҳам фуқарога, ҳам ходимларга қулай бўлиши мумкин. Шунингдек, қоғозни тежаш асносида экологияга ҳам маълум даражада фойда келтирилади.

    — ФҲДЁ органларида навбатлар юзага келмаслиги учун қандай чоралар қўллаган маъқул?

    — Жорий йилдан экстерриториал тамойили асосида яшаш жойидан қатъий назар ФҲДЁ соҳасидаги айрим хизматлардан фойдаланиш имконияти амалиётга татбиқ этилди. Лекин далолатнома ёзувларидан кўчирмалар, маълумотномалар, ёлғиз она ва оталик белгиланганлиги ҳақидаги маълумотномаларни фақат далолатнома ёзувларини қайд этилган ФҲДЁ бўлимидан олиш мумкин. Бу барибир фуқароларни овора бўлишига олиб келяпти. Агар ушбу маълумотномаларни ҳам экстерриториал тарзда олиш имконияти яратилса фуқароларга янада енгиллик бўлар эди.

    — Сизнинг инновацион ғоянгиз?

    — Фуқароларга хизмат кўрсатишда кўп ҳаракатларда қоғозда ариза тўлдирилиб, фуқаронинг имзоси билан тасдиқланади. Айтишим керакки, ушбу имзо Давлат хизматлари марказларидагидек электрон тарзда ёки нотариал идораларда бўлгани каби бармоқ изи асосида тасдиқланса мақсадга мувофиқ бўлади. Амалиётда кўп ҳолларда фуқароларнинг оилавий низолар сабаб ФҲДЁ органларида амалга оширилган олдинги ҳаракатлар бўйича қўйилган ўз имзосини тан олмайдиган вазиятлар учраб туради. Мазкур янгилик амалиётга жорий қилинса ҳар икки томон учун ҳам турли тушунмовчиликларга барҳам берилади.

    ДХА Самарқанд вилоят бошқармаси матбуот хизмати.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates