баннер
Сайт тест режимида ишламоқда
Лого Лого-пв-уз
  • 12059.09 сум
  • 138.65 сум
  • 10231.71 сум

ФИДE кучлилар рўйхатини эълон қилди

Спорт 1 август 2020 103

Унда ўзбекистонлик тажрибали шахматчилар билан бир қаторда кўплаб истеъдодли ёшларимиз ҳам жой олганлиги эътиборлидир. 

Бугун Халқаро шахмат федерациясининг fide.com сайти 1 август ҳолати бўйича дунёнинг энг кучли шахматчилар рейтингини эълон қилди. Рейтингда спортчиларнинг жойлашуви у қадар янгиланмади ҳисоб. Боиси, янги йилдан кейин карантин сабабли кўплаб халқаро аҳамиятга молик мусобақалар ўтказилмади. Айримлари кейинги йилга қолдирилди.

ФИДE кучли юзталик мундарижасига эътибор қаратилса, катталар рўйхатида ҳамюртимиз собиқ жаҳон чемпиони Рустам Қосимжонов 2661 балл билан 85-поғонада кўриниш берган. Рейтингни эса норвегиялик Магнус Карлсен (2863), америкалик Фабиано Каруана (2835) ва хитойлик Динг Лирен (2791) бошқариб бормоқда.

Аёллар ўртасидаги кучли юзликда ҳамюртларимиздан Гулруҳбегим Тоҳиржонова 83-ўриндан жой эгаллаган. Рейтингни Хитой вакиласи Хоу Ифан бошқараётган бўлса, ундан кейинги ўринларда ҳиндистонлик Хампи Конеру ва хитойлик Ю Венчжун қайд этилган.

Ёшлар ўртасидаги рейтингда ўзбекистонлик бир қатор истеъдодлар кўриниш беришганлиги эътиборлидир. Хусусан, Нодирбек Абдусатторов саккизинчи, Нодирбек Ёқуббоев 17, Жавоҳир Синдаров 27, Шамсиддин Воҳидов 46-ўринни эгаллашди. Ёшлар рейтингини эса озарбайжонлик Феруз Алиризо бошқармоқда. Ундан кейинги ўринларни АҚШ, Россия, Эрон вакиллари эгаллашган.

Қизлар рейтингида ҳамюртларимиздан фақат Нилуфар Ёқуббоева юзталик кучли шахматчилар орасида бор бўлиб, у 56-поғонадан жой олган. Қозоғистонлик Жонсая Абдумалик қизлар рейтингида етакчилик қилмоқда. Ундан кейинги ўринларни Хитой, Россия ва Озарбайжон вакилалари эгаллашган.

Тўлқин РЎЗИЕВ.

No date selected
August 2020
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
Use cursor keys to navigate calendar dates