ФИФА таниқли ошпаз Нусрет билан боғлиқ ҳолатга иш очди

    Спорт 23 декабр 2022 1312

    Бош совринига ғолиб ўйинчилар ва мураббийлардан бошқа ҳеч ким тегиши мумкин эмас.

    ЖЧ-2022 финалидан кейин таниқли ошпаз Нусрет Гўкче майдонга тушиб, чемпионлар билан расмга тушганди.

    Хабарларга кўра, унда бунинг учун ҳеч қандай рухсат бўлмаган. ФИФА ушбу ҳолат бўйича позициясига ойдинлик киритди ва қоидалар ҳали ҳам ўз кучидалигини маълум қилди.

    Унга кўра, ЖЧ бош совринига ғолиб ўйинчилар ва мураббийлар штабидан бошқа ҳеч ким тегиши мумкин эмас. Бундан ташқари, Нусрет ФИФА ҳамкори ҳам ҳисобланмайди ва у билан реклама шартномалари тузилмаган.

    Шу билан бирга, синчков мухлислар Жанни Инфантино ижтимоий тармоқдаги саҳифасида туркияликка обуна бўлганини пайқашди.

    Нусрет Гўкченинг ўзи эса бўлиб ўтган вазият учун ҳеч қандай жазога тортилмаслиги айтилмоқда.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates