ФИФА унга аъзо давлатларга молиявий кўмак беради

    Халқаро Футбол федерацияси коронавирус пандемияси сабаб келиб чиққан инқироздан чиқиб кетишлари учун айрим давлатлар учун молиявий қўллаб-қувватлаш дастурини тасдиқлади.

    Эндиликда ФИФАга аъзо 221 давлат ассоциациясининг ҳар бири 1,5 млн АҚШ долларидан пул маблағи олади. Мазкур маблағнинг бир миллиони ўйин ва оммавий тадбирларни қайта йўлга қўйишга сарфланса, қолган 500 минг АҚШ доллари аёллар футболини ривожлантиришга йўналтирилади. Ҳар бир миллий ассоциация 5 млн АҚШ доллари миқдорида фоизсиз кредит олиши ҳам мумкин.

    Молиявий кўмак уч босқичда амалга оширилади. Ушбу пул маблағи кейинги йилнинг январ ойида тарқатилиши кутилмоқда.

    Берилган ёрдамнинг тўғри ва мақсадли йўналтирилиши ФИФА томонидан шахсан назоратга олиниши маълум қилинди.