Филиаллар орқали 45 мингдан ортиқ давлат хизматлари кўрсатилди

    Ижтимоий ҳаёт 23 январ 2022 985

    2018 йилда Фарғона вилоятида бутунлай янги ташаббус илгари сурилди. Республикада биринчилардан бўлиб Фарғона туман давлат хизматлари марказининг қатнов қийин ва анклав бўлган ҳудудлари — Чимён, Ёрдон ва Шоҳимардон МФЙ да давлат хизматлари марказининг филиаллари ташкил этилди. Бу ташаббус тез фурсатларда республика миқёсида амалиётга жорий этилди.

    Бугунги кунга келиб Фарғонада ДХМ филиаллари сони 11 тага етди. Айни дамда Бешариқ туманида «Рапқон», Учкўприк туманида «Оқ сув», Бувайда туманида «Бувайда», Фарғона туманида «Лоғон», Қува туманида «Акбарабод», Фурқат туманида «Чекчувалдоқ», Қувасой шаҳрида «Қўчқорчи», Фарғона шаҳрида «Қиргули» филиаллари фаолият олиб боряпти. Биргина филиаллар томонидан 2021 йил давомида фуқароларга 45 мингдан ортиқ давлат хизматлари кўрсатилди.

    214 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилаётган Фарғона тумани — қўшни Қирғизистон Республикасига ёндош ҳудуд. Туман таркибидаги Шоҳимардон ва Ёрдон МФЙ лари эса чор тарафи Қирғизистон сарҳадлари билан чегарадош ҳақиқий анклав ҳудуд. Баланд тоғ ён бағирларида жойлашган бу туманда фуқаролар ва тадбиркорларга янада қулайлик яратиш мақсадида ДХМнинг «Шоҳимардон», «Чимён» филиаллари ташкил этилган. Эътиборли жиҳати шундаки, қишнинг аёзли, ёзнинг жазирама кунларида юзлаб чақирим масофадан, айниқса Қирғизистоннинг 50 километр ҳудудини босиб ўтиб келадиган фуқаролар учун айни муддао бўлди. Туман марказидан 46 километр узоқликда жойлашган Чимён ҳудудида Миндон, Хонқиз, Гулшан, Қўрғонтепа каби 9 та қишлоқларда 100 минга яқин аҳоли истиқомат қилади. Давлат хизматлари марказининг Сойбўйи МФЙ да жойлашган «Чимён» филиали эса ана шу аҳолининг узоғини яқин қиляпти. Шу кунга қадар «Чимён» ҳамда «Шоҳимардон» филиаллари орқали аҳолига 1 минг 600 дан ортиқ давлат хизматлари кўрсатилган.

    Филиалларда нафақат давлат хизматлари кўрсатилади, балки вақти-вақти билан сайёр қабуллар ҳам ташкил этилади. Бу галги мобил давлат хизматлари кўрсатиш ва сайёр учрашув Шоҳимардон маҳалла фуқаролари йиғини таркибидаги 2-сонли умумтаълим мактабида ташкил этилди. Мулоқотлар давомида аҳолини қизиқтирган барча саволларга мукаммал жавоб берилди. Давлат хизматлари кўрсатиш тизимини такомиллаштириш юзасидан таклифлар мулоҳазалар ўрганилди.

    2019 йилда қабул қилинган «Фарғона вилоятининг туристик салоҳиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» Ҳукумат қарорига кўра, Фарғона вилояти ҳокимлиги ҳузурида давлат муассасаси шаклидаги «Шоҳимардон» туризмни ривожлантириш дирекцияси» ташкил этилган эди. Дирекциянинг асосий вазифаларидан бири — Фарғона тумани «Шоҳимардон» ва «Ёрдон» МФЙларда туризмни ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқиш ва амалга оширилишини таъминлаш, ушбу МФЙларнинг экотуризм салоҳиятини инобатга олган ҳолда янги туризм йўналишларини ишлаб чиқишдан иборат эди. Сайёр учрашув давомида ана шу концепцияни амалга оширишда туристик объектларни давлат рўйхатидан ўтказиш ва қайта ўтказиш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

    Давлат хизматлари марказларининг филиаллари нафақат тоғолди ҳудудлар, балки шаҳар ичида марказдан олис деб топилган массивларда ҳам ташкил этиляпти. Фарғона шаҳрининг Қиргули мавзесини ўзига хос саноатлашган ҳудуд дейиш мумкин. Бу ерда асосан йирик завод ва фабрикаларининг ишчи ходимлари истиқомат қилади. Уларнинг ҳар бир бўш вақти корхоналарнинг иш фаолияти билан чамбарчас боғлиқ.

    Ана шундай вазиятларни ҳисобга олган ҳолда Қиргулидаги «Нефтчи» маданият саройида Фарғона шаҳар Давлат хизматлари марказининг филиали ташкил этилган.

    — Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаман. Кундалик юмушлар туфайли яшаш жойимдан 11 километр узоқликдаги Давлат хизматлари марказига келиб кетар эдим, — дейди Қиргули мавзесида истиқомат қилувчи Отабек Исоқов. — «Нефтчи» маданият саройида ДХМ филиалининг ташкил этилгани айни муддао. Бу ерда маҳалла кутубхонаси, МФЙ маъмурий биноси, 2-сектор штаби, маданият саройи мажмуа сифатида жойлашган. Ташкил этилган филиал 70 минг аҳоли жойлашган Қиргули мавзесидаги фуқароларнинг узоғини яқин қиляпти.

    Давлат хизматлари марказлари филиаллари айни кунларда жисмоний ва юридик шахсларга мобил давлат хизматларини кўрсатиши билан аҳамиятли. Ҳудуд аҳолисига кўрсатилаётган хизматлар бўйича ҳуқуқий маслаҳатлар, йўл-йўриқлар берилади. Бу ерда ДХМ да кўрсатиладиган хизматларнинг барчасидан фойдаланиш имконияти мавжуд.

    Айтиш мумкинки, бугун давлат билан халқ ўртасидаги мулоқот янги босқичга кўтарилди. Халқнинг оғирини енгил, узоғини яқин қилиш, қулайлик яратиш ва шаффофликни таъминлашга қаратилган давлат хизматларини кўрсатишнинг янгича тизими ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланиб улгурди.

    ДХА Фарғона вилоят бошқармаси матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates