Фламинго қушларини кўрганмисиз?

    Фламинго - табиатда камайиб бораётган, “Қизил китоб”га  киритилган учиб ўтувчи-уяловчи тур.

    Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси матбуот хизматининг хабар беришича, айни кунларда Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманидаги “Оқтепа” ов хўжалиги кўлида Фламинго (Қизилғоз) қуши “меҳмон” бўлиб турибди.

    Фламинго - табиатда камайиб бораётган, “Қизил китоб”га киритилган учиб ўтувчи-уяловчи тур. Орол денгизининг жанубий қирғоғи ва Амударё сув ҳавзалари, Сирдарё ва Зарафшон бўйларида тарқалган. Ўзбекистондан ташқарида, Евроосиёнинг жануби-ғарби, Шимолий ва Жанубий Африка, Каспий денгизи жануби, Ўрта Ер денгизи, Ҳиндистон, Покистонда ҳам учрайди.

    Яшаш жойлари текисликдаги йирик, саёз кўлларнинг ботқоқлашган қирғоқлари. Сони доимо кам бўлган. Одатда бир неча ўнлаб қушдан иборат галаларда бир неча ўнтадан бир неча юзтасигача учиб ўтади. Дунёдаги популяцияси 545-680 мингта атрофида. Умумий сони кўпайиб бораётган бўлса-да, Жануби-ғарбий ва Жанубий Осиё популяцияси қисқармоқда.

    Яшаш тарзи: Баҳорги учиб ўтиши – март, май ойларида, кузгиси – августь-октябрда. Сувда яшовчи умуртқасизлар ва сув ўсимликлари билан озиқланади.

    Оролбўйи сув ҳавзалари сув режимининг ўзгариши оқибатида яшаш жойларининг емирилиши, браконьерлик фламинголар камайишига олиб келмоқда.. Европа ва Осиё ҳайвонот боғларида кўпайтирилади.

    Овлаш тақиқланган. Судочье буюртмахонасида муҳофаза остига олинган. СИТЕСнинг II иловасига ва Бонн конвенциясининг II иловасига киритилган.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates