Фожиали ЙТҲ: ...уларнинг бири 28 ёшда, бири 26 ёшда эди.

    Хавфсизлик 16 октябр 2020 1115

    Ҳайдовчининг қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиши оқибатида икки нафар шахс вафот этди, яна икки нафари шифохонада.

    Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани Булоқбоши ҚФЙ, Чувуллоқ қишлоғи ҳудудидан ўтган автомобиль йўлида фожиа билан якун топган йўл транспорти ҳодисаси рўй берди.

    2020 йил 15 октябрь соат 16-00 да, Ғаллаорол тумани Булоқбоши ҚФЙ, Чувуллоқ қишлоғи ҳудудидан ўтган Даштобод- Зомин- Бахмал 4Р-40 автомобиль йўлининг 173-километрида Бахмал- Ғаллаорол йўналиши бўйича ҳаракатланиб келаётган «Nexia» русумли автомашинаси ўзига нисбатан қарама-қарши йўналишда ҳаракатланаётган бошқа бир «Nexia» русумли автомашинаси йўлига чиқиб кетиши оқибатида, йўл-транспорт ҳодисаси содир этилган.

    Натижада, ҳар иккала автомашина ҳайдовчилари ҳодиса содир бўлган жойда вафот этишган. Уларнинг бири 28 ёшда, яна бири эса 26 ёшда эди.

    Шунингдек, ҳар иккала автомашинанинг бир нафардан йўловчилари турли кўринишдаги тан жароҳатлари олиб, Ғаллаорол тумани тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган.

    Мазкур ҳолат юзасидан Ғаллаорол тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг
    266-моддаси 3-қисми «а» банди (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

    Ҳозирда, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates