Ford уч мингта иш ўрнини қисқартиради

    Ford автомобил концерни электромобилларга ўтиш муносабати билан Шимолий Aмерика ва Ҳиндистонда мингга яқин тўлиқ ставкада ишлайдиган ходимларни ишдан бўшатишга қарор қилди.

    Ford ижрочи директори Жим Фарли бир неча ойдан бери компанияда жуда кўп одам фаолият юритиши, автосаноат электр транспорт воситалари ва рақамли хизматларга ўтаётганда ходимлар етарли зарур кўникмаларга эга эмаслигини айтиб келмоқда.

    “Биз иш ўринларини бекор қилмоқдамиз ва бутун бизнесда функцияларни қайта ташкил этяпмиз ва соддалаштирмоқдамиз. Шу ҳафта охирида ўзингизнинг бизнес раҳбарларингиздан бу ҳақда кўпроқ маълумот олишингиз мумкин”, — деб ёзган Фарли ва Ford раиси Билл Форд биргаликда ходимларга юборган электрон почта хабарида.

    Фарли ва Форд ходимларга компаниянинг харажатлар таркиби “янги рақобатчилар билан солиштирганда рақобатбардош эмас” эканлигини айтган. Айнан қайси лавозимлар қисқартирилаётгани ҳозирча аниқ эмас.

    Ford прогнозларига кўра, 2030 йилга бориб AҚШдаги савдонинг 40-50 фоизини электрмобиллар ташкил этади. Ҳозирда Aмерика йўлларида ҳаракатланаётган автомобилларнинг атиги бир фоизга яқини электр энергияси билан ишлайди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates