Franklin Templeton Ўзбекистонга сармоя киритади

    Инвестициялар 29 март 2023 776

    Жорий йил 28 мартда Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов Franklin Templeton компаниясининг инвестициялар бўйича бош директори Манраж Сеҳон билан музокаралар ўтказди.

    Маълумот учун: Franklin Templeton 1947 йилда Нью-Йоркда ташкил этилган, 9 мингдан ортиқ ходимга эга глобал инвестиция компанияси. Фаолиятининг асосий йўналиши - компанияларнинг капитали ва активларини бошқариш.

    Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг жорий йил январь ойида Сингапурга давлат ташрифи чоғида эришилган лойиҳа ва келишувларни амалга ошириш масалалари муҳокама этилди.

    Хусусан, давлат корхоналарига хорижий инвестицияларни жалб этишнинг янги механизмларини жорий этиш масаласи суҳбат иштирокчилари томонидан қўллаб-қувватланди. Шу тариқа, жорий йил апрель ойи охиригача Миллий инвестиция жамғармасини ташкил этиш, шунингдек, компаниянинг Тошкент шаҳрида ваколатхонасини очиш бўйича келишувга эришилди.

    Давлат корхоналарини трансформациялаш ва таркибий ўзгартириш жараёнлари самарадорлигини таъминлаш мақсадида Сингапур компанияси Ўзбекистонга юқори малакали мутахассисларни юборади.

    Томонлар яқин ойларда Жамғарма акцияларини «Тошкент» Республика фонд биржасига жойлаштиришга келишиб олдилар. Ушбу босқич АҚШ, Европа Иттифоқи ва бошқа мамлакатларнинг йирик инвесторларини жалб этиш, шунингдек, кенг жамоатчиликни фонд бозорига сармоя киритишга жалб этишга қаратилган чора-тадбирлар комплексини амалга оширишда биринчи босқич бўлади.

    Йиғилиш якунлари бўйича тегишли «Йўл харитаси» келишиб олинди ва эришилган келишувлар ва вазифалари лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этишдан иборат ишчи гуруҳ тузиш бўйича якдил қарорга келинди, деб хабар беради Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates