Франция терма жамоаси финал учун камида 28 миллион евро олади

    "Мовийлар" 40 миллион евролик мукофотга ҳам яқин турибди.

    Франция терма жамоаси Қатарда бўлиб ўтаётган мундиалнинг ярим финалида кеча Марокашни 2:0 ҳисобида енгиб, ўз тарихида 4-маротаба финалга йўл олди. Терма жамоа бунинг учун 28 миллион евро олади.

    Мукофотлар жадвали бўйича, финалга чиққан жамоаларга камида 28 миллион евро берилади, яна турнирга тайёргарлик харажатлари учун қўшимча 1,5 миллион евро ҳам кўзда тутилган, деб хабар бермоқда "Europe1".

    Келаётган якшанба куни Тошкент вақти билан соат 20:00 да Дохада Франция билан Аргентина ўртасида финал учрашуви бўлиб ўтади. Ғолиб жамоага 40 миллион евро ваъда қилинган. Бу 2018 йилдаги жаҳон чемпионати ғолибига берилган мукофот пулидан анча кўп. Ўшанда ҳам Франция чемпион бўлган эди ва 32,5 миллион евро билан тақдирланганди.

    Учинчи ўрин учун бўладиган ўйиннинг ғолиби ФИФА томонидан 27 миллион евро билан мукофотланади. “Кичик финал” деб таърифланаётган бу ўйинда шанба куни Марокаш ва Хорватия юзма-юз келади.

    "RMC Sport" хабарига кўра, Франция футбол федерацияси ФИФА томонидан тақдим этилган маблағнинг 30 фоизини бўлишмоқчи. Франция терма жамоаси чемпионликни қўлга киритса, футболчиларнинг ҳар бири 400 мингдан олади.

    Иккинчи ўринни эгаллаган тақдирда бу миқдор 250 минг еврога тушади. Франциялик журналистларнинг таъкидлашича, барча пуллар хайрия ишларига йўналтирилади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates