Франциядаги Руан ибодатхонасида ёнғин содир бўлди

    Франциядаги машҳур Руан ибодатхонасининг юқори қисмида ёнғин келиб чиқди.

    Ёнғин сабаблари ҳозирча номаълум. Аммо бинонинг юқорисида таъмирлаш ишлари олиб борилгани ҳақида маълумот бор.

    Одамлар ибодатхонадан эвакуация қилинди. Бинонинг атрофи полиция томонидан ўраб олинди. Ёнғинни ўчиришга 63 нафар ўт ўчирувчи ва 33 та техника жалб қилинди.

    Руандаги улкан готика ибодатхонаси милодий XII-XVI асрларда қурилган. Унинг 151 метр баландликдаги металлдан қурилган қисми XIX асрда қад кўтарган. 1880 йилгача ибодатхона дунёдаги энг баланд бино бўлган, деб хабар беради korrespondent.net.