FT: Музларнинг тез эриши Арктикада геосиёсий пойгани тезлаштирмоқда

    Ҳаво ҳароратининг ҳаддан ташқари юқорилаши туфайли ўтган март ойи 47 йиллик тадқиқотлар давомида Арктика музларининг қисқариши бўйича рекорд ой бўлди.

    Бу ҳақда Европа Copernicus дастурининг иқлим ўзгариши мониторинги хизмати хабар берди. Хизмат маълумотларига кўра, 2025 йил март ойида Арктика музларининг майдони 14,5 миллион квадрат километрни ташкил қилган, бу 1991 – 2020 йиллардаги ушбу ойдаги ўртача кўрсаткичдан 6 фоизга кам.

    Financial Times (FT) ёзганидек, бу ҳолат турли давлатлар ўртасида “геосиёсий пойга” учун имкониятлар яратади. Арктика ҳудудининг катта қисми тахминан ўн йил ичида муздан холи бўлиши кутилмоқда. Вудро Вильсон маркази Қутб тадқиқотлари институтининг собиқ директори Ребекка Пинкуснинг газетага айтишича, минтақада ҳарбий ва савдо кемалари, хусусан, Россия кемалари фаоллиги кескин ошган.

    “Кемалар у ердан ўтиши мумкин бўлган навигация мавсуми кучаймоқда”, деди у. Охота ва Баренц денгизлари ҳудудлари муздан сезиларли даражада холи бўлиб бормоқда. Бундан ташқари, Copernicus раҳбари ўринбосари Саманта Берджесснинг сўзларига кўра, Канада Арктикаси ва Гренландиянинг ғарбий ва шарқий қирғоқларида март ойида ҳарорат “ўртачадан сезиларли даражада иссиқроқ” бўлган, деб хабар беради kommersant.ru.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates