Бу ҳақда Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Р.Р. ўз уйида яширин цех ташкил этиб, қўлбола алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқараётганлиги аниқланди.
Аниқланган маҳсулотларда инсон ҳаёти ва соғлиғи учун хавфли бўлган 580 литр этил спирти, 1 123 дона шиша қопқоқлари, "Русская водка" номли этикеткалар ҳамда 445 дона шиша идишлар ва бошқа ишлаб чиқаришда фойдаланилган товар моддий бойликлар ашёвий далил сифатида олинди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1 моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.