Фуқаро хорижга кетиб, 3 йилдан сўнг Ўзбекистонга қайтиб келганда унинг пенсия миқдори тўлиқ тўланмайдими?

    Ижтимоий ҳаёт 29 июн 2020 1960

    Пенсия жамғармаси Ахборот хизмати жавоб беради:

    “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунга асосан пенсионерга ҳисоблаб чиқариб қўйилган, лекин унинг томонидан ўз вақтида талаб қилиб олинмаган пенсия пули пенсияни олиш мақсадида мурожаат этилганидан олдинги ўн икки ойдан ошмаган давр учун тўланиши белгиланган.

    Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 8 сентябрдаги 252-сонли қарори билан тасдиқланган Низомга асосан Пенсия жамғармаси бўлимининг айби билан ўз вақтида олинмай қолган пенсия пули ўтган давр учун муддати чекланмаган ҳолда тўланади.

    Бунда, ўтган давр учун тўловлар бир йўла тегишли ойлар учун ҳисоблаб чиқариб қўйилган ва олинмаган пенсиянинг суммаларига мос миқдорда тўланади.

    Мисол учун: Фуқаро 2016 йилнинг феврал ойида Россия Федерациясига чиқиб кетиб, Ўзбекистон Республикасига 2018 йилнинг апрель ойида қайтиб келганида,унга ўз вақтида олинмай қолган пенсия фақат ўтган 12 ой учун бир йўла тўлаб берилади. Бунда, 12 ойлик пенсия миқдори барча оширишларни ҳисобга олган ҳолда тўланади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates