«Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида»ги Қонуннинг ижроси муҳокама қилинди

    Мамлакатимизда 30 июн 2021 1206

    2021 йил 30 июнда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитасининг мажлиси бўлиб ўтди. Унда Сенат аъзолари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгаши доимий комиссия раислари, тегишли вазирлик ва идоралар мутасаддилари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

    Мажлисда «Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ижроси, қолаверса, тиббиётнинг биринчи бўғинини кучайтириш, айниқса, қишлоқ ва маҳаллаларда тиббий хизматни сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш борасида Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида олиб борилган ишлар ҳолати муҳокама қилинди.

    Таъкидланганидек, бугунги кунда Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида 817 та оилавий шифокор пункти, 983 та оилавий поликлиника ва 199 та кўп тармоқли марказий поликлиника фаолият олиб бормоқда.

    Қорақалпоғистон Республикасида 38 та даволаш-профилактика муассасаси, 17 та кўп тармоқли марказий поликлиника, 78 та оилавий поликлиника, 36 та оилавий шифокорлик пункти, Хоразм вилоятида 20 та даволаш-профилактика муассасаси, 13 та кўп тармоқли марказий поликлиника, 65 та оилавий поликлиника ҳамда 18 та оилавий шифокорлик пункти аҳолига тиббий хизмат кўрсатмоқда.

    Қорақалпоғистон Республикасида «тиббиёт бригадалари» томонидан аҳолининг 1 858 480 нафари ёки 96,5 фоизи, Хоразм вилоятида аҳолининг 1 829 610 нафари ёки 96,6 фоизи «маҳаллабай» ёндашув асосида тўлиқ тиббий хатловдан ўтказилган. Хатлов натижасига кўра, аҳоли тўрт гуруҳга ажратилиб, юқори хавф гуруҳидаги аҳолини соғломлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

    Шу билан бирга, мажлисда сенаторлар тиббиётнинг биринчи бўғинини кучайтириш, айниқса, қишлоқ ва маҳаллаларда тиббий хизматни сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш борасида ечимини кутаётган муаммолар мавжудлигини қайд этди.

    Жумладан, Қорақалпоғистон Республикасида 326 штат бирлиги, Хоразм вилоятида 488 штат бирлиги шифокор мутахассислари етишмаслиги, бирламчи тиббиёт муассасаларининг моддий-техник ҳолати, тиббий жиҳозлар билан таъминланганлиги, рақамлаштириш тизимини йўлга қўйиш борасида ҳам қатор камчиликлар мавжудлиги таъкидланди.

    Шунингдек, келгусида бирламчи тиббиёт муассасалари фаолиятини такомиллаштириш юзасидан таклифлар билдирилди ва Қўмитанинг тегишли қарори қабул қилинди, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates