Фуқароларни ҳисобга олишнинг янги тартиби жорий қилинди

    Туризм 15 сентябр 2020 1018

    Эндиликда жойлаштириш воситалари хизматларидан фойдаланган Ўзбекистон фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган кишилар «E-Mehmon» автоматлаштирилган ахборот тизимига киритиш орқали ҳисобга олинади.

    Бундан буён жойлаштириш воситалари хизматларидан фойдаланган барча шахслар, жумладан Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар меҳмонхоналар, даволаш муассасалари, санаторийлар, дам олиш уйларига ва шунга каби бошқа муассасаларга борганда шу муассасалар маъмурияти томонидан шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар асосида «E-Mehmon» автоматлаштирилган ахборот тизимига киритиш орқали ҳисобга олиниши керак.

    Ҳисобга олиш аввалгидек 12 соат мобайнида эмас, балки улар келиб жойлашган вақтда, уларнинг бу ерда бўлиш муддати ва келишининг даврийлигидан қатъи назар амалга оширилади. Жойлаштириш хизматини кўрсатувчи меҳмонхоналар, даволаш муассасалари, санаторийлар, дам олиш уйлари ва шу каби бошқа ташкилотлар раҳбарларидан мазкур тартибга қатъий риоя қилишлари сўралади, деб хабар беради туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates