Фуқароларни тинглаб: қонун бор ва адолат устувор!

    Бу тамойил хатирчилик фуқаронинг бузилган ҳуқуқи Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг туман жамияти кўмаги билан суд томонидан ҳимоя қилинганида яна бир намоён бўлди.

    Гап шундаки, Навоий вилояти Хатирчи тумани "Каттасой" МФЙда яшовчи Ғ.Икромов турмуш ўртоғи З.Тўраеванинг банкдан олаётган 33 миллион сўм кредит маблағини тумандаги “Янгирабод савдо провайдер” МЧЖга ўтказиб мототранспорт олган. Аммо у носоз чиққани сабабли МЧЖга қайтариб берган. Орадан 3 ой ўтишига қарамай мототранспорт воситасини ололмай оввора-ю сарсон юрган.

    Ниҳоят Ғ.Икромов Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг Хатирчи туман жамиятига бўлган воқеани айтиб, бу борада бузилаётган ҳуқуқлари ҳимоя қилинишида амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган.

    Мурожаатни жойига бориб ўрганган жамият масъул ходимлари асл ҳолат билан танишди ва “Янгирабод савдо провайдер” МЧЖ масъулларига тегишли қонунчилик асослари бўйича ҳуқуқий тушунча берсалар-да, ҳеч қандай натижа бўлмади.

    Шундан сўнг, Хатирчи туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти фуқаро З.Тўраеванинг манфаатини кўзлаб даъвогар сифатида Фуқаролик ишлари бўйича Хатирчи туман судига даъво аризаси киритди. Даъво аризасини кўриб чиққан суд маҳкамаси З.Тўраевага жавобгар “Янгирабод савдо провайдер” МЧЖдан 33 миллион сўм маблағни ҳамда 5 миллион сўм маънавий зарарни ундириш бўйича қарор қабул қилди.

    Шу тариқа адолат қарор топди ва яна бир истеъмолчи муаммоси ҳал этилди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates