Фуқароларнинг маблағларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган нодавлат таълим муассасалари аниқланди

    Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қўқон ва Фарғона шаҳар бўлимлари томонидан Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг мурожаатига асосан терговга қадар текширувлар ўтказилди.

    Унда “M.А.” ва “V.I.” нодавлат таълим муассасалари раҳбарлари ва ходимлари фуқароларни алдаб, интернет ижтимоий тармоқларида нодавлат таълим муассаса каналларини очишиб, ушбу таълим масканларини битиргач бакалавр даражасини берувчи халқаро дипломга эга бўлишларини айтиб, “М.А.” таълим муассасаси 174 нафар фуқаронинг 1,1 миллиард сўмини, “V.I.” таълим муассасаси 171 нафар фуқаронинг 1 миллиард сўмини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган.

    Шунингдек, “V.I.” нодавлат таълим муассасаси раҳбари Н.А. фуқаролардан ундирган маблағлари ҳисобидан “Lada Vesta” русумли автотранспорт воситасини харид қилган.

    Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ҳамда 243-моддаси (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates