Фуқарони АҚШга жўнатмоқчи бўлган шахс ушланди

    Хавфсизлик 30 ноябр 2022 889

    Х.С. ҳужжатларни расмийлаштириш учун олдиндан 10 минг АҚШ долларини олаётганда қўлга тушди.

    Самарқанд вилояти ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ноқонуний миграция ва одам савдосига қарши кураш йўналишида тезкор тадбир ўтказилди.

    Маълум бўлишича, 1994 йилда туғилган, Самарқанд шаҳрида яшовчи Х.С. маҳаллий фуқаронинг ишончига кириб, уни Мексика орқали АҚШга юбориши эвазига 25 минг АҚШ доллар сўраган.

    Фаол тадбир давомида Х.С. ҳужжатларни расмийлаштириш учун олдиндан 10 минг АҚШ долларини олаётганда ушланди.

    Ушбу шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates