Футбол бўйича Дания чемпионати давом эттириладиган бўлди

    Спорт 12 май 2020 832

    Коронавирус сабаб тўхтаб қолган футбол бўйича Дания чемпионати ўйинлари 28 майдан давом этади. Дания суперлигаси матбуот хизмати хабарига кўра, учрашув мухлисларсиз ўтказилади.

    Чемпионат пандемия сабаб 9 март куни тўхтатилган эди. Суперлига тугашига икки тур қолган. Шунингдек, аввалроқ қолдирилган битта учрашув ҳам бор.

    Айни пайтда Данияда 10,5 мингдан ортиқ киши COVID-19 инфекциясини юқтириб олган. 8,3 мингдан зиёд инсон касалликдан тузалди. 500 нафардан ортиқ киши эса пандемия сабаб вафот этди.

    Эслатиб ўтамиз, Европада аста-секин спорт мусобақаларини давом эттиришга рухсат берилмоқда. Жумладан, Германидаги Бундеслигаси баҳсларига ҳам 16 майдан старт берилади.

    Англия ҳукумати эса 1 июндан мамлакатда барча профессионал спорт мусобақаларини давом эттиришга рухсат берди. Фақат беллашув ҳамда мусобақалар мухлисларсиз ўтказилиши шарт этиб белгиланди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates