Футбол бўйича жаҳон чемпионати кубоги Тошкентга олиб келинади

    Кубок тақдимотида жаҳон чемпионлари Кристиан Карамбё ва Карлес Пуёл каби юлдузлар ҳам иштирок этиши мумкин.

    Жорий 2022 йилда Қатар яшил майдонларида футбол бўйича Жаҳон чемпионати ўтказилади. Анъанага мувофиқ, жаҳон чемпионати кубоги Мундиал олдидан дунёнинг 51 мамлакати бўйлаб саёҳатга чиқади. Ўзбекистон ҳам “FIFA World Cup™ Trophy Tour bu Coca-Cola” лойиҳасини ўзида қабул қилади.

    Ўзбекистон Футбол ассоциацияси матбуот хизмати хабарига кўра, ФИФA, ЎФA ҳамда “Coca-Cola” мухлислар учун фестивал ташкил этиш, футбол бўйича жаҳон чемпионати кубогини кўриш имкониятини тақдим этиш борасидаги ўзаро ҳамкорликка эришишган. Ушбу тақдимот жорий йилнинг 6 июнь кунида бўлиб ўтади. Кубок тақдимотида жаҳон чемпионлари Кристиан Карамбё ва Карлес Пуёл каби юлдузлар ҳам иштирок этиши кутилмоқда.

    Маълумот учун, Қатардаги Жаҳон чемпионати 2022 йилнинг 21 ноябридан 18 декабрига қадар давом этади.