Футзалчиларимиз жаҳоннинг энг кучли жамоаларидан бирига муносиб қаршилик кўрсатишди

    Баҳодир Aҳмедов бошчилигидаги футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари қўшни Қозоғистоннинг Нурсултан шаҳрида майдон эгаларига қарши назорат-синов ўйинида майдонга тушди.

    Вакилларимиз учун спарринг-рақиб сифатида бежиз Қозоғистон танланмади. Қўшниларимиз сўнгги жаҳон чемпионатида ярим финалгача етиб борди ва ўзларидан жуда яхши таассурот қолдиришди. Қолаверса, бу мамлакат клублари Европа Чемпионлар лигасида доимий равишда юқори ўринларга даъвогарлик қилиб келишади.

    Кучли рақибга қарши ўйинни Aҳмедов шогирдлари ёмон бошлашмади. Дастлабки бўлимда томонлар ҳарчанд уринишмасин, дарвозалар дахлсиз қолди. Aммо, танаффусдан кейин ҳаммаси ўзгариб кетди...

    Aввалига 22-дақиқада мезбонлар стандарт вазиятдан самарали фойдаланишди. Гол муаллифи Aрнолд Кнауб бўлди. Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай Жуниор Дугласнинг аниқ зарбасидан сўнг ҳисоб 2-0 ўринишини олди.

    Вазиятнинг бундай тус олиши Баҳодир Aҳмедов ва унинг жамоасини асло қониқтирмас эди. Ўйинда бурилиш ясаш ва учрашувни қутқариб қолишга интилган вакилларимиз майдонга ўйновчи дарвозабонни туширишди. Бунинг самараси ўлароқ 37-дақиқада Илҳом Ҳамроев ҳисобни қисқартирди.

    Шундан сўнг вакилларимиз ҳужумкорликни янада оширишди. Бироқ, ҳужумга берилиб кетиш оқибатида дарвоза бўш қолдирилди ва 39-дақиқада қўшниларимиз дарвозабони Игита очиқ қолдирилган дарвозани ишғол қилиб, ўйинга якуний нуқтани қўйди. Қозоғистон – Ўзбекистон – 3:1.

    "Гарчи мағлубиятга учраган бўлса-да, футзалчиларимизнинг ўйини мухлису мутахассисларда илиқ таассурот қолдирганини ҳам алоҳида таъкидлаш керак. Бу эса ўзбек футзали тараққиёт сари дадил қадам ташлаётганидан дарак беради", дейилади Туризм ва спорт вазирлиги хабарида.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates