ФВВ Самарқанд вилоятига сел келгани ҳақидаги хабарларга ойдинлик киритди

    Ёмғир сувлари автомобилни тахминан 40-50 метр масофага суриб борган, натижада унга қисман зарар етган.

    Ижтимоий тармоқларда “Самарқанд вилоятининг баъзи туманларига кучли сел келди” сарлавҳаси остида тарқалган хабар юзасидан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумот берди.

    9 майдан 10 май кунига ўтар кечаси Самарқанд вилояти Самарқанд тумани “Юқори Оҳалик” МФЙда қисқа муддатли кўп миқдорда ёмғир ёғиши натижасида ушбу ҳудудидан оқиб ўтувчи сойга ёмғир сувлари сиғмай, тошиб чиқиш ҳолати юзага келган.

    Ҳодиса оқибатида тахминан соат 23:30 ларда ушбу махаллада яшовчи фуқаро М.Aга тегишли бўлган Жигули “ВAЗ-21011” русумли автомобиль яшаш уйи яқинидаги сой сув йўлида қолганлиги сабабли келаётган ёмғир сувлари уни тахминан 40-50 метр масофага суриб борган, натижада автомобилга қисман зарар етган.

    Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва халок бўлганлар йўқ. Мазкур ҳолат юзасидан туман ФВ бўлимига фуқаролар томонидан мурожаатлар келиб тушмаган.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates