ФВВ тизимида икки нафар ходим коронавирус асоратлари туфайли вафот этди

    Ташвишли хабар 14 сентябр 2020 892

    Шу кунга қадар ушбу ходимларнинг коронавирус ифекцияси билан хасталаниб, шифохонага ётқизилгани маълум бўлган эди.

    Қорақалпоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Қўнғирот тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи подполковник Акимов Куанишбай Мирзабаевич ҳамда Хоразм вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Қўшкўпир тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи майор Жаббаров Дониёр Рахимович вафот этди.

    Подполковник Акимов Куанишбай Мирзабаевич 1979 йил Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳрида туғилган. У 20 йилдан ортиқ муддат давомида Қорақалпоғистон Республикасининг Ёнғин хавфсизлиги бошқармасида турли лавозимларда хизмат қилиб келган.

    Майор Жаббаров Дониёр Рахимович 1981 йил Хоразм вилояти Қўшкўпир туманидан туғилган. Вазирлик тизимида 2005 йил апрель ойидан буён турли лавозимларда хизмат қилган.

    Юқорида номлари тилга олинган ходимларимиз, афсуски, кўринмас ёвга қарши курашиб, халқимизнинг тинчлиги ва фаровонлиги йўлида ўз хизмат бурчини бажариш чоғида ушбу касалликни юқтириб олганлар.

    Улар сўнгги нафасига қадар элу юрт манфаатлари йўлида садоқат билан хизмат қилиб, инсонларнинг тинч, хотиржам ва фаровон ҳаёти учун ширин жонларини аямадилар. Кўрсатган фидойиликлари ва матонати асло хотирамиздан ўчмайди.