ФВВ Академиясида мини футбол майдони фойдаланишга топширилди

    Долзарб 15 январ 2022 635

    Янги Ўзбекистон спорти миллий маданиятимизнинг узвий қисми ҳисобланади.

    У кенг халқ оммасини юксак аҳлоқий руҳда тарбиялашда ва саломатлигини мустаҳкамлашда муҳим воситаларидан бири ҳисобланади.
    Бу борада муҳтарам Президентимизнинг ташаббуслари билан, мамлакатимизда олиб борилаётган кенг миқёсли ислоҳотларда соғлом ва баркамол ёш авлодни тарбиялаш, жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришга алоҳида аҳамият қаратилган.
    Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 30 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни байрами муносабати билан, жорий йилнинг 15 январь куни ФВВ Академияси раҳбарияти ташаббускорлигида Академияда янги қуриб битирилган сунъий мини футбол майдони очилиш маросими бўлиб ўтди.
    Мазкур мини футбол майдони очилиш маросимини Академия бошлиғи генерал-полковник Қобул Бердиев кириш сўзи билан очиб, ушбу стадионни Академия ҳарбий хизматчилари ва курсантларини бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида ҳамда ҳарбий хизматчи ва курсантларнинг янада жисмоний чиниқтириш ва маданиятини юксалтиришга хизмат қиладиган футбол майдони бўлишини алоҳида таъкидлади.
    Шундан сўнг, курсантлар ўртасидаги мини футбол ўртоқлик учрашувига Академия бошлиғи генерал-полковник Қобул Бердиев томонидан старт берилди.

    Фарҳоджон ХОЖАЕВ,

    Академия катта ўқитувчиси, майор.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates