“Ғалаба”дан бошланган зафар тонги

    Мирзачўл тумани Гагарин шаҳарчасидаги ободлик ишлари айнан “Ғалаба” маҳалласидан бошланган.

    Шу маҳаллада яшовчи Лола Ҳожиева турмуш ўртоғи вафот этгач, икки ўғлини ёлғиз вояга етказди. Албатта, осон бўлмади. Кўп қийинчиликларни бошидан ўтказди. Мамлакатимиздаги ислоҳотлар шукуҳи ниҳоят кўнгли ўксик опа оиласига ҳам ободлик, файзу барака олиб кирди.

    – Маҳалламиз раиси шароитимизни ўрганиб, “Аёллар дафтари”га киритди. Кўп ўтмай банкдан имтиёзли кредит олишимиз мумкинлиги ҳақида айтишди. Дарҳол ишга киришдик. Таъминотчи билан шартнома туздик. 60 та товуқни 800 кило дони, 10 та қуённи емиши билан олиб келиб берди. Бугун товуқлар тухумга кирди, қуёнларимиз кўпаяди, гўшт беради. Уларни таъминотчининг ўзига сотамиз. Рўзғоримизга барака кирди. Ўғлим ҳам “Ёшлар дафтари”га киритилган эди. Чорвага қизиқади. Ҳозир уни ўқишга чақиряпти, чорва илмини ўрганиб чиқса, кредит берар экан. Насиб қилса, тез кунларда шу ишимиз ҳам юришиб кетса, мендан бахтли она бўлмайди. Кейин тўйлар қиламиз. Ҳар бир оилани, хотин-қизларни ўйлаб, шароит яратиб бераётган давлатимизга минг раҳмат.

    Гагариндаги хайрли амаллар, бунёдкорлик шукуҳи ҳар бир фуқаро кўнглига кўчган. Одамлар ҳаракатга келган. Томорқадан фойдаланишнинг ҳам ҳадисини олишди. Гулсара Қиличева келинлари билан бирга 1 сотихли иссиқхонадан 30-40 миллион сўм даромад топаяпти. Қизиғи, иссиқхонага на газ керак, на электр энергияси. Сув ҳам кўп талаб қилинмайди.

    – Қишда кўкатлар эккан эдик. Ҳосилни 5 миллион сўмга сотдик. Ҳозир мана кўриб турганингиз помидор, бодринг, булғор қалампири экдик. Икки ойларда уларни ҳам бозорга чиқарамиз. Кузда эса яна талабга қараб бошқа экин экамиз, – дейди Гулсара опа. – Минг қатла шукр, Президентимиз ишсизларни ишли, камбағалларни бой қилди. Уйларимиз аҳволи хароб эди, таъмирлаб берди. Ҳар бир уйга ичимлик сув келди. Ёшлар олий маълумотли бўляпти. Бу йиллардан камбағал оила қолмади ҳисоб. Ҳаракат қилган яшаяпти. Шу бир сотих иссиқхона орқасидан чорвани ҳам кўпайтирдик, тўй қилмоқчимиз.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates