Ғалаба боғига чипталар онлайн сотилади

    Ҳарбий 10 сентябр 2020 4150

    “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари қабул қилинди. Улар Президентнинг 9 сентябрдаги қарорида назарда тутилган.

    “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуаси (кейинги ўринларда – Мажмуа) Мудофаа вазирлиги ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлган давлат муассасаси шаклидаги фаолият кўрсатади ва Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Сағбон кўчаси манзилида жойлашган.

    Мажмуанинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

    • кўп миллатли Ўзбекистон халқининг фашизм устидан қозонилган буюк Ғалабани таъминлашга қўшган муносиб ҳиссасини илмий асосда ўрганиш, халқимиз ва жаҳон жамоатчилиги ўртасида кенг тарғиб этиш;
    • Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва фронт ортида фидокорона меҳнат қилган юртдошларимизнинг номларини абадийлаштириш;
    • ёш авлоднинг маънавий оламини юксалтириш ва кекса авлод билан ворисийлик туйғусини кучайтириш, юксак гуманизм, она Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш;
    • ўтганлар хотирасини ёд этиш билан боғлиқ маънавий-маърифий тадбирлар ҳамда республика ва халқаро миқёсда илмий-амалий конференциялар, семинарлар, маҳорат дарслари, ижодий кечалар, кўргазмалар ва бошқа тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш;
    • Иккинчи жаҳон уруши даврига оид хорижий музей экспозициялари ва архивлари фондларини ўрганиш, Ўзбекистон халқининг ғалабага қўшган улкан ҳиссасини илмий асослаш учун мақсадли, фундаментал ва амалий тадқиқотлар олиб бориш ҳамда уларни кенг жамоатчиликка тақдим этиш;
    • “Шон-шараф” давлат музейи фондлари ва экспозицияларини Иккинчи жаҳон уруши билан боғлиқ ҳужжатлар ва бошқа экспонатлар билан мунтазам бойитиб бориш;
    • Иккинчи жаҳон урушига оид музей ашёлари ва коллекцияларини сақлаш, янгиларини аниқлаш, тўплаш, улар ҳақидаги маълумотларни нашрга тайёрлаш, чоп этиш ва илмий истеъмолга киритиш;
    • тарихий хотирани мустаҳкамлаш мақсадида таълим муассасалари билан ҳамкорликда Мажмуада очиқ дарслар, маъруза ва семинар машғулотлари ўтказишни, талабаларнинг малакавий амалиёт ўташини ташкил этиш;
    • Мажмуада туристлар, тадқиқотчилар ва зиёратчилар учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва унинг туристик салоҳиятини ошириш юзасидан зарур чора-тадбирларни амалга ошириш;
    • Мажмуа таркибидаги “Шон-шараф” давлат музейи экспозициясини такомиллаштиришда замонавий ахборот технологияларидан кенг фойдаланиш, илмий-тадқиқотлар олиб бориш ҳамда ноанъанавий кўргазмалар яратиш бўйича халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш, ушбу йўналишдаги чет эл музейлари билан кўргазмалар ташкил этиш борасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш;
    • аҳолига маданий-дам олиш хизматларини кўрсатиш.

    Мажмуа ҳудудида:

    • Мудофаа вазирлигининг Маънавият ва маърифат маркази;
    • Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти;
    • Ҳарбий оркестрлар хизмати ва Қуролли Кучлар марказий ашула ва рақс ансамбли бепул фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилган.

    Мажмуани сақлаш Мудофаа вазирлигига ҳар йили ажратиладиган бюджет маблағлари, бюджетдан ташқари маблағлар ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.

    Мажмуа ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуасини ривожлантириш жамғармаси ташкил этилди, у қуйидагилар ҳисобига шакллантирилади:

    • Мажмуага ва унинг объектларига кириш учун чипталар сотиш, унинг мулкини ижарага бериш, шартномага мувофиқ кўргазмалар ташкил этишдан ва бошқа хизматлар кўрсатишдан тушган маблағлар;
    • юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан, республика норезидентлари томонидан амалга оширилган ҳомийлик хайриялари;
    • қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

    Мажмуага ташриф буюриш учун бир марталик чипта нархи Мудофаа вазирлиги томонидан белгиланади.

    Мудофаа вазирлиги қўшинларининг белгиланган чекланган умумий сони доирасида мудофаа вазирининг маданий ишлар бўйича маслаҳатчиси – “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуаси бошлиғи лавозими жорий этилди. Мажмуа бошлиғи маданият вазири билан келишилган ҳолда мудофаа вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.

    Мудофаа вазирлиги “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуаси ҳамда Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти ўз мақомига, ходимлар (ҳарбий хизматчилар) меҳнатига ҳақ тўлаш (пул таъминоти) шартларига кўра Мудофаа вазирлиги марказий аппаратининг бош бошқармасига тенглаштирилади.

    Мажмуа 2021 йилдан илмий фаолиятга оид давлат дастурлари лойиҳаларини амалга оширувчи ташкилотлар реестрига киритилади. Ушбу лойиҳаларга маблағлари давлат буюртмаси талабларига мувофиқ танловлар асосида ажратилади.

    Қуйидагилар:

    • Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуаси фаолиятини ташкил этиш ва ривожлантириш бўйича “Йўл харитаси”;
    • Ўзбекистон халқининг Иккинчи жаҳон урушида эришилган буюк Ғалабага қўшган муносиб ҳиссаси ҳақидаги китоб-альбомни тайёрлаш ва нашр этиш бўйича ишчи гуруҳ таркиби тасдиқланди.

    Шунингдек, ҳужжат билан қуйидагилар назарда тутилган:

    • Мажмуага кириш чипталарининг онлайн савдосини ташкил этиш;
    • хорижий тилларда онлайн гид ва онлайн экскурсия ўтказиш тизимини жорий этиш;
    • “Шон-шараф” давлат музейининг замонавий сайтини яратиш ҳамда унда “3D” ва “360о” форматидаги фотоальбомни шакллантириш ва жойлаштириш чораларини кўрсин;
    • Мажмуа ва “Шон-шараф” давлат музейи ҳудудида миллий эсдалик совғалари маҳсулотлари ҳамда музейда сақланаётган ашёлар нусхаларининг савдосини ташкил этиш.

    Мажмуа ҳудудида эсдалик совғалари маҳсулотлари савдоси билан шуғулланувчи ҳунармандлар фақат ўзлари ишлаб чиқарган маҳсулотларни сотади ва “Халқ амалий санъати усталарининг миллий каталоги”га киритилади.

    Тошкент шаҳар ҳокимлигига 2020 йил 1 октябрга қадар Мажмуани белгиланган тартибда қабул қилиб, тегишли кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш ва уни барча мол-мулки билан оператив бошқариш ҳуқуқи асосида Мудофаа вазирлигига текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида топшириш вазифаси юкланди.

    Эльмира Сиразиева.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates