Қайд этилишича, “Ҳудудгаз Жиззах“ ГТФ комплаенс назорат тузилмалари, “Ғаллаоролтумангаз“ ГТБ ва ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари иштирокида Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида ўтказилди.
Ўтказилган назорат тадбирларида туманнинг Самарқанд кўчасида истиқомат қилувчи фуқаро ўз хонадонида рудадан рангли металларни ажратиш учун табиий газ тармоғига ҳисоблагичдан ташқари резина шланг орқали уланиб, “зангори ёқилғи“дан ноқонуний фойдаланиб келгани аниқланди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан далолатнома тузилиб, сарфланган табиий газ ҳажмлари қайта ҳисоб-китоб қилинди ва 1 миллиард 354 миллион сўмлик зарар аниқланди.