Гаплашиб юрган қизининг фото ва видеоларини тарқатмоқчи бўлган товламачи ушланди

    Хавфсизлик 10 июн 2023 1794

    У қизнинг фото ва видеоларини тарқатмаслик учун 1,5 млн сўм талаб қилган.

    Термиз тумани “Қорахон” маҳалласида яшовчи Ойсара Ҳамидова (исм-шарифи ўзгартирилди) Термиз шаҳри “Наврўз” маҳалласида яшовчи Шокир Панжиев билан танишиб қолади.

    О.Ҳамидова бироз муддат Ш.Панжиев билан ишқий муносабатда бўлади.

    Шундан сўнг, Ш.Панжиев ишқий муносабатда бўлиб келган яланғоч ҳолатдаги фото ва видеотасвирларини ижтимоий тармоқларга чиқариб юборишини айтади.

    О.Ҳамидовани қўрқита бошлайди ва ундан 1 500 000 (бир миллион беш юз минг) сўм миқдорида пул талаб қилади.

    О.Ҳамидованинг аризасига асосан вилоят ИИБ Тезкор қидирув хизмати Жиноят қидирув бошқармаси ходимлари томонидан Термиз шаҳри “Каттабоғ” маҳалласи ҳудудида жойлашган супермаркет олдида ўтказилган тезкор тадбирда Ш.Панжиев О.Ҳамидовадан товламачилик йўли билан ундан 1.500.000 сўм пулларни олган вақтида, ашёвий далиллар билан ушланди. Ш.Панжиевга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates