Ғайрат Фозилов ЮНИСEФнинг Европа ва Марказий Осиё бўйича минтақавий директори билан учрашди

    2021 йил 16 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Ғайрат Фозилов БМТ Болалар жамғармасининг (ЮНИСEФ) Европа ва Марказий Осиё бўйича минтақавий директори Афшон Хон билан учрашув ўтказди.

    Меҳмон мамлакатимизга Жаҳон болаларни ҳимоя қилиш куни ва ЮНИСEФнинг 75 йиллигига бағишланган «Ногирон болалар учун инклюзивликни таъминлаш» халқаро веб-форумида иштирок этиш учун ташриф буюрган.

    Учрашувда Ўзбекистон ва ЮНИСEФ ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ҳамда яқин истиқболдаги долзарб вазифалар муҳокама қилинди.

    ЮНИСEФ раҳбари Ўзбекистонда болаларни ижтимоий ҳимоя қилишни таъминлаш, оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш ва мустаҳкамлаш, таълим тизимини такомиллаштириш, сифатли тиббий хизматдан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш борасида амалга оширилаётган амалий чора-тадбирлар билан атрофлича танишди.

    Ўз навбатида, Афшон Хон Ўзбекистон ҳукумати томонидан фуқароларни, айниқса, можаро зоналаридан келган аёллар ва болаларни қайтариш, жамиятга қайта интеграциялашуви ва уларга зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида амалга оширилаётган «Меҳр» инсонпарварлик акциясини олқишлади.

    Жамғарманинг 2021-2025 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон бўйича янги ҳамкорлик дастури доирасида қўшма лойиҳаларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди, деб хабар беради Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates