Лого Лого-пв-уз

    Ғазодаги гуманитар вазият оғирлашмоқда – БМТ

    БМТ яқин 48 соат ичида Ғазо сектори билан алоқа бутунлай узилиши мумкинлигини билдирмоқда.

    Ғазо секторидаги ҳолат оғирлашди. Юз минглаб фаластинлик оилалар жанглар туфайли уйларини ташлаб жанубга кўчишга мажбур бўлди.

    Фаластинлик қочқинларга ёрдам бериш ва ишларни ташкил этиш бўйича Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Яқин Шарқ агентлиги (UNRWA) аллақачон уларни жойлаштириш учун 154 та бошпана ҳозирлаган, бироқ уларнинг барчаси одамлар билан тўлган. Юзлаб одамлар битта ҳожатхона ва душдан фойдаланмоқда.

    Фаластиннинг WAFA ахборот агентлиги Исроилнинг давом этаётган бомбардимонлари пайтида Рафаҳда озиқ-овқат учун навбатда турган одамларнинг видео тасвирларини намойиш этди. Бу ҳудудда бир қоп уннинг нархи аллақачон 200 долларга кўтарилган.

    БМТнинг билдиришича, телекоммуникация компанияларининг маълумотлар ва алоқа марказлари 48 соат ичида ёқилғисиз қолиб кетиши мумкин, деб хабар беради ru.euronews.com.

    No date selected
    декабр, 2023
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates