Гемодиализ хизмати йўлга қўйилган туманлар сони 23 тага етди

    Саломатлик 15 август 2022 3372

    Яқин йилларгача буйрак етишмовчилиги билан оғриган беморлар жуда кўп қийинчилик ва оворагарчиликларга дуч келган. Қолаверса, гемодиализ ва нефрология хизмати сифати ҳам мутлақо талабга жавоб бермас эди.

    Ушбу хасталикка чалинганлар зарур тиббий хизмат билан етарли даражада қамраб олинмаганди.

    Бундан ташқари, ушбу муолажани олиши зарур бўлган беморлар кунора 100-200 километр йўл босиб, вилоят марказига боришга мажбур бўлган.

    Президентимизнинг ушбу соҳага қаратган эътибори туфайли охирги 6 йил ичида гемодиализ хизмати сифати тубдан ўзгарди. Натижада 2016 йилда фаолият кўрсатган гемодиализ хизматини кўрсатувчи бўлимлар сони 29 тадан 65 тага етказилди. Гемодиализ ускуналари миқдори эса 240 тадан 690 тага ортди.

    2016 йилда вилоят марказларидан ташқари юртимизнинг фақатгина 2 та туманида бўлган ушбу хизмат 2022 йилга келиб, 23 та туманда йўлга қўйилди.

    Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти ва Тошкент шаҳрида 1 100 нафар беморга гемодиализ хизматини кўрсатиш бўйича Ҳиндистоннинг «Nephrocare Health Services Central Asia» компанияси билан давлат-хусусий шериклик асосидаги битим имзоланди.

    Унга кўра жорий йил апрель ойида Нукус шаҳрида 150 нафар беморга хизмат кўрсатувчи янги гемодиализ клиникаси фаолияти йўлга қўйилди.

    Яқинда Хоразм вилоятининг Урганч ва Боғот туманларида 250 нафар беморга хизмат кўрсатувчи гемодиализ клиникалари иш бошлади. Сентябрь ойидан эса Тошкент шаҳрида 700 нафар беморга хизмат кўрсатувчи шундай муассаса фаолияти йўлга қўйилади.

    Бинобарин, доимий гемодиализ муолажасини олаётган 4 456 нафар бемор қўшимча 5 турдаги дори воситалари (гепарин, эритропоэтин, темир препаратлари, В ва С гуруҳ витаминлари) билан бепул таъминланяпти.

    Гемодиализ хизматини ривожлантириш мақсадида Давлат бюджетидан ажратилаётган маблағлар миқдори 8 баробаргача ортди. Яъни, 2016 йилда бу соҳага 18 миллиард сўм йўналтирилган бўлса, 2022 йилда ажратилаётган маблағлар миқдори 145 миллиард сўмга етди.

    Келгусида вилоятлар марказидан 50-100 километргача узоқликда бўлган жами 51 та туманда (ҳозир 23 та) жорий йил якунигача гемодиализ хизмати йўлга қўйилиб, 528 нафар беморга ўзи яшаб турган ҳудудда муолажа олиш имкони яратилади, деб хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates