Генерал Собир Раҳимов ёнидаги қаҳрамонлар кимлар?

    Ижтимоий ҳаёт 11 май 2020 3103

    Пойтахтимиздаги “Ғалаба боғи”да Уруш давридаги жанггоҳларни эслатадиган баланд тепалик устида афсонавий генерал Собир Раҳимов каби ҳарбий қўмондонларимиз, ўзбекистонлик барча ботир жангчиларнинг сўнмас хотирасига атаб “Мангу жасорат” деб номланган улуғвор монумент барпо этилди.

    Мазкур композиция ва маҳобатли стэлла лойиҳаси муаллифи Жасвант Анназаров биз билан суҳбатда шундай деди:

    - Ўтган 2019 йилда мазкур монумент бўйича танлов ўтказилди. Тўғриси, ушбу танловда менинг лойиҳам ғолиб бўлишини кутмаган эдим. Генерал Собир Раҳимов шахси ҳар бир ўзбек йигитини ғурур ва фахрга чулғайди. Мана бугун ўша машҳур қаҳрамонимиз ёнида 14 нафар ўзбек қаҳрамони саф тортиб турибди. Уларнинг ҳар бирини номма-ном айтиб ўтишни жоиз деб биламан: Генерал майор(Совет Иттифоқи Қаҳрамони) Аҳмаджон Қурбонов, снайпер (“Қизил юлдуз” ордени соҳибаси) Зебо Ғаниева, старшина (Совет иттифоқи Қаҳрамони) Боис Эргашев, майор (Совет Иттифоқи Қаҳрамони) Абдусаттор Эшонқулов, полковник (Совет иттифоқи Қаҳрамони) Ботир Бобоев, ҳарбий шифокор(Биринчи даражали Улуғ Ватан уруши ордени соҳибаси) Муқаддам Ашрапова, сержант (Совет Иттифоқи Қаҳрамони) Аҳмаджон Шукуров, катта лейтенант (Совет Иттифоқи Қаҳрамони) Амирали Саидбеков, лейтенант (Совет Иттифоқи Қаҳрамони) Вальдемар Шаландин, 5-отряд разведкачилар бўлими командири (Совет Иттифоқи Қаҳрамони) Мамадали Топволдиев, сержант (Совет Иттифоқи Қаҳрамони) Қудрат Суюнов, старшина (Совет Иттифоқи Қаҳрамони) Самиғ Абдуллаев, кичик лейтенант (Совет Иттифоқи Қаҳрамони) Иноят Наврўзбоев, оддий аскар (Совет иттифоқи Қаҳрамони) Шади Шаимов. Айтиш мумкинки, “Ғалаба боғи” Иккинчи жаҳон урушидаги воқеалар ва ҳолатларни тўлалигича кўрсатиб бера оладиган мажмуа сифатида юртдошларимиз томонидан эътироф этилмоқда.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates