Германия нуқтаи назари: Самарқанд форуми халқаро ҳамжамиятнинг алоҳида эътиборига сазовор бўлди

    Маттиас Дорнфельдт: “Бугунги кунда дунё аҳолисининг 2 миллиарддан ортиғи ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қиладиган ёшлар эканлигини ҳисобга олсак, ушбу тадбирнинг нақадар долзарблигини англаймиз.”

    Маттиас Дорнфельдт - Кавказ ва Каспий тадқиқотлари бўйича Европа институтининг Берлин тадқиқот маркази директори. У ўз фаолиятини ҳисобга олиб, Марказий Осиё ва Кавказ минтақасидаги жараёнларнинг ривожланишини диққат билан кузатиб боради. “Дунё” АА мухбири эксперт билан Ўзбекистонда содир бўлган сўнгги воқеалар ва мамлакатимизнинг тенденциялари борасида суҳбатлашди.

    - Сўнгги йилларда Ўзбекистон халқаро майдонда сезиларли даражада фаолият кўрсатмоқда, - деди Маттиас Дорнфельдт. – Очиғини айтганда, 12-13 август кунлари республика ташаббуси билан ўтказилган инсон ҳуқуқлари бўйича муҳим халқаро форум менда катта таассурот қолдирди. Бугунги кунда дунё аҳолисининг 2 миллиарддан ортиғи ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қиладиган ёшлар эканлигини ҳисобга олсак, ушбу тадбирнинг нақадар долзарблигини англаймиз.

    Шу сабабли Ўзбекистоннинг Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро конвенцияни қабул қилиш тўғрисидаги таклифи алоҳида эътирофга лойиқдир.

    Бугунги кунда баъзи эътибордан четда қолган ёшларнинг ҳуқуқлари ҳам ҳурмат қилиниши ва қонуний равишда таъминланиши жуда муҳимдир. Шуни ёдда тутган ҳолда мен Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ушбу ташаббусни илгари суриб, форум иштирокчиларини қутлар экан ниҳоятда таъсирчан нутқ сўзлаганини айтиб ўтмоқчиман.

    Халқаро ташкилотлар ва дунё мамлакатларининг кўплаб нуфузли вакиллари форумнинг юқори даражада ўтганлигини шу билан белгилашдики, Бирлашган Миллатлар ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерреш мазкур форум иштирокчиларига табрик йўллади.

    Мазкур тадбир Ўзбекистон ўзининг ички ва ташқи сиёсатида усутвор йўналишларни аниқ белгилаб олгани ва уларни амалда изчил амалга ошираётганини яна бир бор тасдиқлади.Бу Ўзбекистоннинг бундай юқори даражадаги биринчи конференцияси эмас. Икки йил олдин мен ўзим Тошкентда бўлиб ўтган Марказий Осиёда хавфсизлик ва барқарорлик бўйича халқаро конференцяида иштирок этганман, унда турли мамлакатларнинг кўплаб юқори мартабали вакиллари иштирок этган.

    Умид қиламанки, Ўзбекистоннинг ҳозирги ташаббуси серҳосил тупроққа тушиб, дунёнинг аксарият давлатлари томонидан қўллаб-қувватланиб, ҳақиқий натижаларни тақдим этади. Шу билан бирга, Ўзбекистоннинг ўзи қонун ҳужжатларида ёшларнинг ҳуқуқларини таъминлашнинг асосий тамойилларини аллақачон жорий этган ва тегишли чораларни амалга ошира бошлаган.

    Менимча, бу тўғри йўналишдаги муҳим қадамдир. Чунки бугунги фаол ёшлар яқин келажакда барча давлатларда юқори лавозимларни эгаллайдилар. Шу сабабли уларнинг ривожланиши ва масъулиятли фуқаролар сифатида шаклланишига ҳисса қўшадиган муносиб ҳуқуқларга эга бўлишлари жуда муҳимдир.



    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates