Германиядаги бандаргоҳда иккита кема тўқнашиб кетди, оқибатда ёнилғи сизиб чиқди

    Эльба дарёсининг Шимолий денгизга қуйилишида жойлашган Куксхавен бандаргоҳида иккита кема тўқнашиб кетди. Ҳеч ким жабрланмади, бироқ ёнилғи сизиб чиқди.

    Бу ҳақда Марказий денгиз фавқулодда хизмати баёнотида маълум қилинди.

    Воқеа чоршанба куни эрталаб содир бўлди. 44 метрли Coastal Legend, Нидерландия байроғи остида электр ишлаб чиқариш платформаларига хизмат кўрсатувчи кема 69 метрлик немис танкери Capella билан тўқнашиб кетди. Coastal Legend шикастланган ва ёнилғи сизиб чиққан.

    “Айни пайтда бизнинг ҳисоб-китобимизга кўра, 6 минг литр мазутни бартараф этиш учун шуғулланмоқдамиз”, деди агентлик вакили. Унинг сўзларига кўра, бандаргоҳда кўламдор ёнилғи оқиши кузатилган, “лекин сувдаги мазутнинг ҳар бир томчиси жуда кўп”.

    Ҳодиса сабаблари ҳозирча номаълум. Айни пайтда ёнғин хавфсизлиги хизмати ва Техник ёрдам бошқармаси (THW, Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг муқобили) махсус техника воситаларидан фойдаланиб, сувни мазутдан тозалашмоқда. Унинг атроф-муҳитга етказадиган зарари кўлами ўрганилмоқда, деб хабар беради report.az.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates