Германиялик фуқаро ўз боғида метеорит топиб олди

    Германия шимолида фуқаро уйи ёнидан тош топиб олди, у метеорит бўлиб чиқди. Унинг нархи 200 минг еврога баҳоланган.

    Апрель ойининг охирида Маҳмут Шаҳиннинг оиласи ғалати товушларни эшитиб қолади. Кейин Шаҳин ташқарига чиқади ва боғида ғалати тошни топиб олади, унинг оғирлиги тўрт килограмм эди. У тошни улоқтирмоқчи бўлди, бироқ унинг болалари уни магнит билан текширишни таклиф қилишди. Топилма метеорит бўлиб чиқди, деб хабар беради mir24.tv.

    Тез орада Шаҳиннинг оиласига метеоритни 200 000 еврога сотиш бўйича кўплаб таклифлар тушди.

    “Бошқа одамлар ҳам метеоритни қисқа муддат бўлса ҳам, дейлик музейда кўриш имкониятига эга бўлиши биз учун муҳим”, деди Шаҳин.

    Олим Карстен Йонаснинг сўзларига кўра, мазкур метеорит Шлезвиг-Гольштейн федерал штатида топилган энг катта метеоритдир.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates