Германиялик инвесторларнинг Ўзбекистонга қизиқиши баланд

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Германия Федератив Республикасига ташрифи арафасида инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов Берлин шаҳрида инвесторлар, йирик компания ва банклар вакиллари билан қатор икки томонлама учрашувлар ўтказди.

    Жумладан, Commerzbank бошқарувчи директори Кристиан Тобен билан видеоконференцалоқа тарзида ўтказилган музокараларда Европанинг энг йирик молия муассасаларидан бири ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, мамлакатимизда тўқимачилик саноати ва қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш учун янги кредит линиялари ажратиш бўйича лойиҳалар муҳокама этилди.

    Knauf International компанияси бош директори Уве Кнотзер билан суҳбатда компаниянинг Ўзбекистон бозоридаги иштирокини кенгайтириш истиқболлари кўриб чиқилди. Бунга, бошқа йўналишлар билан бир қаторда, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш қувватларини хусусийлаштириш ҳисобига эришиш имкониятлари муҳокама қилинди.

    Bohlen Industrie компанияси бошқарувчи директори Экберт фон Болен Унд Халбах билан Ўзбекистонда кимё саноати маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича янги қувватларни ташкил этиш имкониятлари муҳокама қилинди.

    Lasselsberger Group эгаси Жозеф Ласселсбергер билан музокаралар чоғида Ўзбекистонда қурилиш материаллари саноатида янги лойиҳаларни амалга ошириш, хусусан, йирик форматли керамогранит ишлаб чиқарувчи завод ташкил этиш масаласи келишиб олинди.

    Учрашувлар норасмий ва самимий мулоқот тарзида бўлиб ўтди ва бу янги лойиҳалар, долзарб масалалар ва қатор соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларини самарали муҳокама этиш имконини берди, деб хабар беради Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates