Германиялик олимлар янги пластик яратишди

    Бутунлай парчаланиш хусусиятига эга бўлган бу пластик юқори ҳароратга бардош беради, шунингдек парчалангани боис ерни ифлослантирмайди.

    Пластмасса таркибига ферментлар қўшиш натижасида германиялик олимлар бир йилда чириб кетадиган пластик яратишди. Бутунлай парчаланиш хусусиятига эга бўлган бу пластик юқори ҳароратга бардош беради, шунингдек парчалангани боис ерни ифлослантирмайди.

    Пластик плёнка ва гранулалар шаклида тақдим этилган бўлса-да, ундан ҳар қандай футуристик шаклларни олиш мумкин. Ферментлар оқсилларни парчалашга қодир бўлгани учун бундай материалдан тайёрланган қувурлар тиқилиб қолиш эҳтимоли камроқ бўлади, сирти моғорламайди.