Германиянинг Европа Иттифоқига раислиги пандемия оқибатларини енгишга қаратилган

    Кеча Европа Иттифоқи Кенгашига ярим йил давомида раислик қилиш Хорватиядан Германияга ўтди, дея хабар беради «Дунё» АА мухбири.

    2021 йил 1 январдан бошлаб Европа Иттифоқи Кенгашининг навбатдаги раиси Португалия бўлади.

    Россиянинг ТАСС ахборот агентлиги хабарига кўра, кейинги олти ой давомида Германия Федератив Республикаси пандемия оқибатларини бартараф этиш, иқлимни ҳимоя қилиш, Европа соғлиқни сақлаш тизимини рақамлаштиришни кучайтиришга асосий эътиборини қаратади.

    Бундан ташқари, Берлин Европа Иттифоқи аъзоларининг асосий геосиёсий ўйинчилар – Хитой, Россия ва АҚШга нисбатан сиёсатини бирлаштиришга ҳаракат қилади.

    Берлин раислигининг устувор йўналишлари Европа ўз қадриятлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш учун жаҳон сиёсати шароитида янада рақобатбардош ва самарали бўлиши кераклигини таъкидлади.

    Европа Иттифоқи мамлакатлари стратегик шериклар билан муносабатларни мустаҳкамлашда «бирлашган ва якдил позицияни» эгаллаши керак, деди канцлер Ангела Меркел. Унинг сўзларига кўра, қисқа фурсатларда ЕИнинг 27 та давлатини мамнун қилиш осон эмас, аммо Германия бунга интилади.

    Коронавирус пандемияси соғлиқни сақлаш, иқтисодиёт ва меҳнат бозорига жиддий таъсир кўрсатди. Франция билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган Германиянинг асосий ташаббусларидан бири бу умумий иқтисодиёти 500 миллиард еврони ташкил этадиган фондни яратишни назарда тутадиган Европа иқтисодиётини тиклаш режасидир.

    Берлин ва Париж таклифларига кўра, маблағлар Европа Иттифоқининг кўп йиллик молиявий режаси доирасида инқирозга учраган мамлакатларга ёрдам сифатида берилиши керак. Шубҳасиз, кейинги олти ой ичида Германия яна ЕИ иқтисодиёти ва бюджетини тиклаш мавзусига қайтади, чунки бу ерда тафовутлар сақланиб қолади, деб ёзади ТАСС.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates