Гидроэнергетика соҳасида йирик форум бўлиб ўтади

    Мамлакатимизда жорий йилнинг 17-18 февраль кунлари Гидроэнергетика соҳасида йирик форум ва кўргазма бўлиб ўтади. Ҳозирда мазкур йирик конгресс учун 150 дан ортиқ компания ҳамда 20 дан ортиқ хорижий давлат вакилларининг иштироки кўзда тутилган.

    Мазкур йирик гидроэнергетика форуми ва кўргазмаси Европа, Лотин Амерекаси, Буюк Британия, Эрон, Грузия ва МДҲ давлатлари ҳамкорлигида энергетика соҳасини ривожлантириш ҳамда халқаро йирик тадбирлар, форум ва кўргазмаларни ўтказишда етакчи ҳисобланган халқаро “Vostock Capital” ташкилоти томонидан ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиб келинади.

    Ўтган йилларда мазкур йирик конгресс Қирғизистон, Грузия ҳамда Россия Федерацияларида ташкил этилган. Жорий йил ўтказилиши режалаштирилаётган йирик тадбир “Vostock Capital” ҳамда “Ўзбекгидроэнерго” АЖ ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.

    Форумдан ўрин олган асосий маърузалар мамакатимизда гидроэнергетика соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, жорий ва кутилаётган истиқболларга бағишланиши кутилмоқда.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates