ВГИКнинг Тошкентдаги филиалини ташкил этиш бўйича видеомулоқот ўтказилди

    Куни кеча Кинематография агентлигида Россия Федерацияси Маданият вазирлиги билан С.Герасимов номидаги Бутунроссия давлат кинематография институти (ВГИК)ни Тошкентда филиалини очиш бўйича видеомулоқот ташкил этилди.

    Унда Кинематография агентлиги Бош директори Фирдавс Абдухолиқов, агентлик жамоатчилик кенгаши раис ўринбосари Ботир Базарбаев, Ижро аппарати раҳбари Элдар Юлдашев, Россия томондан Маданият вазирлиги бошқарув лойиҳаси ва таълими, динни ривожлантириш Департаменти бўлими бошлиғи Елена Байрамова, Департамент бош маслаҳатчиси Мария Санина, Маданрият вазири ўринбосари Ольга Ярилова ва бошқалар иштирок этишди.

    Видеомулоқотда институт филиалини очиш, кадрлар тайёрлаш, продюсерлик, драматургия йўналишларини ташкил этиш, ўқув даврини моддий техник базасини мустаҳкамлаш, шунингдек, молиявий харажатлар, педагоглар салоҳияти ва методик таълимни ривожлантириш каби масалалар муҳокама этилди.

    Эндиликда мунтазам равишда мулоқотлар ўтказиш, қисқа фурсат ичида Кинематография агентлиги қошида филиал очиш ва ташкилий жараёнларни тезлаштириш келишиб олинди, деб хабар беради Кинематография агентлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates