Гимнастикачи қизларимиздан яна бир тарихий натижа

    Спорт 18 апрел 2021 1578

    Бадиий гимнастика бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон кубогидаги муваффақиятли иштироки давом этади. Қизларимиз бугунги дастурда ҳам ажойиб натижаларни кўрсатишди.

    Гуруҳ машқларининг 5 та тўп билан ўтказилган дастурида жамоамиз 40.95 балл билан биринчи ўринни қўлга киритди. Кун давомида Екатерина Пирожкова бошчилигидаги қизларимиз 3 ҳалқа ва 2 булавада кечган дастурда ҳам ўз маҳоратларини намойиш қилишди. Қизларимиз мазкур дастурда иккинчи ўринни қўлга киритиб, жамоамизнинг ушбу йўналишдаги тарихий натижалардан бирига эришди. Қайд этиш жоиз, қизларимиз гуруҳ машқларида Жаҳон кубокларида ҳеч қачон бундай муваффақиятли иштирок этишмаган эди.

    Шу тариқа жамоамизнинг Жаҳон кубогида қўлга киритган медаллари 2 та олтин ва 1 та кумушни ташкил этмоқда. Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси жамоамизни олдинда турган масъулиятли мусобақаларда ҳам мана шундай омадли иштирок этишини тилаб қолади. Янги Ўзбекистонга янги ғалабалар!

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates