Қайд этилишича, финал баҳсларининг иккинчи кунги беллашувларида ҳам Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари муваффақиятли иштирок этиб, 2 та олтин ва 1 та кумуш медалларига сазовор бўлишди.
Олтин медаль:
- Аҳрорхон Темирхонов (параллель брус)
- Абдулазиз Мирвалиев (таяниб сакраш)
Кумуш медаль:
- Одинахон Робижонова (тўсин)
Шу тариқа, ҳамюртларимиз мусобақа давомида 4 тадан олтин ва кумуш, 1 та бронза медалларига эга чиқишди.








