GIZ Оролбўйи ҳудудида экологияни тиклашга 8 миллон евро ажратади

    Агросектор 1 март 2021 440

    Германия ҳамкорлигида «Оролбўйида экологик йўналтирилган минтақавий тараққиёт» лойиҳаси амалга оширилади.

    Бу борада 26 февраль куни Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Ходжаев ва Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) лойиҳалар менежери Паул Шумахер ўртасида битим имзоланди.

    Ҳужжат Оролбўйи ҳудудини барқарор трансчегаравий экологик ҳамда иқтисодий жиҳатдан ривожлантиришга эришишда Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳукуматларига кўмак кўрсатишга қаратилган.

    «Оролбўйи ҳудудида экологик йўналтирилган минтақавий ривожланиш биз учун жуда муҳимдир. Янги лойиҳанинг асосий таркибий қисмлари: консалтинг хизматларини кўрсатиш, рақамлаштириш, геоахборот тизими, масофавий зондлаш, трансчегаравий ҳамкорлик ва бошқалардан иборат. Шу қаторда биз қозоғистонлиқ қўшниларимиз билан маълумот алмашиш учун очиқмиз», дейди Жамшид Ходжаев.

    Экологик ва ижтимоий жиҳатларга салбий таъсирларни минималлаштиришни ҳисобга олган ҳолда иқтисодий ривожланишга комплекс ёндашувни кўзда тутувчи лойиҳа 4 йилга мўлжалланган. Унинг бюджети 8 миллон еврони ташкил этади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates