Янги ном аллақачон АҚШда Google хариталарида акс эта бошлади.
Бу ҳақда компания баёнотида айтилади.
Нашрнинг қайд этишича, АҚШда Google Mapsдан фойдаланаётганлар Америка кўрфази вариантини, Мексикадагилар Мексика кўрфазини, қолганлар эса иккала номни ҳам кўради, улардан бири қавс ичида ёзилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Президенти Дональд Трамп Мексика кўрфазининг номини Америка кўрфазига ўзгартириш жараёнини бошлашни назарда тутувчи фармонни имзолаган эди. Оқ уй раҳбари далил сифатида бу “дунёдаги энг катта кўрфаз” эканлигини ва “Америка иқтисодиёти учун муҳим аҳамиятга эга бўлиб қолаётганини” таъкидлади, деб хабар беради report.az.