Грантга талабгорлар танловга таклиф этилади

    Яшил сайёра 6 апрел 2021 473

    Глобал Экология Фондининг Кичик Грантлар Дастури (ГЭФ КГД) Ўзбекистонда 2021—2023 йиллар гранти учун танлов эълон қилди.

    ГЭФ КГД — бу экологик дастур бўлиб, одамларга табиат ресурсларидан оқилона ва экологик барқарор фойдаланишда ёрдам берадиган аниқ технологиялар ва амалиётларни намойиш этади ва тарқатади. Ва албатта бунда ўз ҳаёти учун фойда олиш ҳам кўзда тутилган.

    Дастурдан кўзда тутилган мақсад — шундай технологияларни топиш ва тарқатиш керакки, улар одамлар учун ҳам, табиат учун ҳам фойдали бўлиши керак. Шунингдек, шундай амалиётни нафақат топиш, шунингдек, қўллаб-қувватлаш ва намойиш этиш, уларнинг ҳақиқийлигини ва яшовчанлигини кўрсатиш, улар ҳақида маълумотлар тарқатиш, уларни кундалик ҳаётимиз учун одатий ҳолатга айлантириш.

    Дастур қуйидаги соҳалар бўйича ишлайди:

    • биологик хилма-хилликни сақлаш (агробиохилмахилликни — Ўзбекистоннинг қадимий мева-сабзавотларини ҳимоя қилиш);
    • атмосферага углерод ёқилғиси ёниши натижасида ҳосил бўладиган газларнинг тарқалиш даражасини пасайтириш (ҳар қандай йўл билан: қайта тикланадиган энергия, энергия самарадорлиги, тупроқда ёки дарахтда углероднинг ўзгариши ва ҳоказолар);
    • тупроқ сифати бузилишининг олдини олиш ва унинг хислатларини тиклаш;
    • қишлоқ хўжалигида кимёвий усулларни муқобил усулларга алмаштириш;
    • циклик иқтисодиётни ривожлантириш;
    • шаҳарларга «яшил тус олиш»да ёрдам бериш — транспорт, дарахтлар, шаҳар тараққиёти.

    Грантлар фақат нодавлат нотижорат ташкилотларга тақдим этилади. Грантнинг энг кўп миқдори — 50 минг доллар, деб хабар беради Глобал экологик жамғарма.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates