Греция ҳукумати болаларни ҳам коронавирусга қарши эмлашни режалаштирмоқда

    Грецияда касалликнинг янги ҳолатларини камайтириш мақсадида 12-15 ёшдаги ўспиринларни Pfizer/BioNTech ва Moderna вакциналари билан эмлаш режалаштирилмоқда.

    Бу ҳақда Reuters агентлиги хабарида айтилишча, Греция Эмлаш қўмитаси раҳбари Мария Теодориду ўспиринлар орасида эмлаш ёшларнинг заиф қатламларини самарали ҳимоя қилишга, шунингдек, сентябрь ойининг бошига қадар мактабга эрта қайтишига ёрдам беришин айтган.

    11 миллионга яқин аҳолиси бўлган Грецияда вакцина биринчи компонентининг 10,2 миллиондан ортиқ дозаси қўлланилди. Аҳолининг тахминан 46,8 фоизи тўлиқ эмланган. Греция ҳукумати мамлакатда кузга қадар эмлаш даражасини 70 фоизгача етказишни режалаштирмоқда.

    Маълумотларга кўра, ўтган суткада Грецияда коронавирус инфекциясининг 2070 та янги ҳолати ва 5 та ўлим қайд этилди. Пандемия бошланганидан буён мамлакатда коронавирусдан 12 минг 903 киши вафот этган.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates