Гулжаной Наимова — Паралимпия ўйинларининг икки карра совриндори!

    Спорт 1 сентябр 2024 280

    Маҳоратли пара таэквондочимиз Гулжаной Наимова Паралимпия ўйинларидаги иккинчи медалини қўлга киритди.

    К44 классида +65 кг вазн тоифасида қатнашган ҳамюртимиз британиялик Эми Трюсдейлга қарши чемпионлик жангида жароҳат сабаб баҳсни якунлай олмади ва кумуш медаль билан тақдирланди.

    Таъкидлаш жоиз, бу Гулжаной учун Паралимпия ўйинларидаги иккинчи медаль бўлди. Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларида у олтин медалга эга чиққан эди.