Гуманитар ёрдам юки Ўзбекистондан Қирғизистонга етиб борди

    Хабарингиз бор, бир кун олдин Андижон станциясидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан биродар қирғиз халқини қўллаб-қувватлаш тадбири доирасида ташкил этилган гуманитар юк юборилган эди. Юк поездига 3 минг тонна буғдой юклаган. «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти кўмаги билан поезд қўшни давлат Ўш шаҳридаги станцияга етказилди.

    – Биз мамлакатимиз раҳбариятининг топшириғи билан юборилган гуманитар ёрдамни етказиб бердик, – дейди «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқарув раиси вазифасини бажарувчиси Хуснитдин Хосилов. – Бу биринчи юборилган поезд бўлиб, яқин орада ихтисослаштирилган шифохона контейнерларини ўз ичига олган яна иккита поезд жўнатиш режалаштирилмоқда. Улар темир йўл орқали Ўш ва Бишкек шаҳарларига боради. Шуниси эътиборлики, контейнер шифохоналари тажрибаси Ўзбекистонда синовидан ўтган ва ўзини яхши кўрсатди.

    Шу кунларда Ўзбекистондан Қирғизистонга самолёт орқали тиббий юк (ускуналар ва дори-дармон воситалари) етиб келган бўлиб, улар ушбу контейнер шифохоналари учун мўлжалланган. Шунингдек, COVID-19 коронавирус инфекциясига қарши курашиш ва даволашда ёрдам бериш учун ўзбекистонлик шифокорларини юбориш ҳам режалаштирилган.

    Буғдой ортилган поездни кузатиб борган Ўзбекистон делегациясини кутиб олган мутасаддилар, пандемия даврида мамлакатимиз томонидан кўрсатилган кўмаги жуда долзарб эканлигини таъкидладилар ва кўрсатилаётган ёрдам учун Ўзбекистон ҳукуматига миннатдорчилик билдирди.

    – 14 ноябрь куни Қирғиз Республикаси Президенти вазифасини бажарувчиси Садир Жапаров Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан телефон орқали мулоқот қилди, – дейди Жарасул Абдураимов, Қирғизистон Республикаси Ҳукуматининг Ўш вилоятидаги мухтор вакили. – Бугун эса биз гуманитар юкни қабул қилмоқдамиз. Тезкорлик билан кўрсатган ёрдам учун ўз миннатдорчилигимизни билдирмоқчимиз. Биз ўзбек халқига фаровонлик ва соғлик-саломатлик тилаймиз, халқларимиз дўстлиги абадий бўлсин!

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates